Киевнинг "Динамо" клуби ва Украина терма жамоаси дарвозабони Александр Шовковский жамоаси билан шартнома узайтириш ниятида эмаслигини айтиб ўтди. Украиналик дарвозабон "Динамо" таркибида 1993 йилнинг 7 ноябр куни дебют учрашувини ўтказган ва ана шундан буён жамоа шарафини ҳимоя қилиб келаётган эди.
- Шартнома узайтиришни ҳохламайман. Мен чарчадим. Январ ойида 42 ёшга тўламан. Бу футболчи учун кўп ва асосий таркибга кириш учун рақобатга кўп куч сарфлай олмайман. "Динамо" учун оғир юк бўлишни истамайман. Агар менга янги шартнома таклиф қилишадиган бўлса, етти марта ўлчаб, бир марта кесаман. Келажагим ҳақида гапирни ҳохламайман, - Шовковскийнинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда matchday.ua.
