Италиянинг "Интер" клуби ярим ҳимоячиси Жоффрей Кондогбья кейинги фаолиятини Францияда давом эттириши мумкин дея хабар бермоқда L`Equipe.
Манбанинг айтишига қараганда, "Марсель" клубининг янги раҳбарияти қишки трансфер бозорида жамоани кучайтириш ниятида юришибди. Шу сабабли, "Интер" таркибида кам ўйин амалиётига эга бўлаётган Кондогбьяни ўз сафларига қўшиб олишмоқчи.
Футболчининг ўзи аввалроқ Англия чемпионатида тўп суриш нияти бор эканлигини айтиб ўтганди.
