Италия терма жаоаси дарвозабони Джанлуиджи Буффон ЖЧ-2018 саралаш босқичи доирасида Лихтенштейн терма жамоасига бўладиган учрашув ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.
– Бундай учрашув дарвозабон учун жуда оғир ўтади. Биз фаворитмиз, шу боис зиммамизда маъсулият кўп. Хато қилишга ҳаққимиз йўқ. Умид қиламанки, биз ғалаба қозонамиз ва гол ўтказиб юбормаймиз, - Буффоннинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда Football Italia.
