Натижалар

МУСОБАҚАЛАР

Қисқа хабарлар

Иқтибос

Унутманг: Менотти, Билардо ёки Марадонадек мураббийлар келади ва кетади. Ҳақиқий ғолиблар – доим футболчилар. (Диего Марадона)

Твиттерда кузатинг

@offsayd_uz

Facebook'даги саҳифамиз

Бастиан Швайнштайгер фаолиятини "Чикаго Файр"да давом эттириши мумкин

Англиянинг "Манчестер Юнайтед"клуби ярим ҳимоячиси Бастиан Швайнштайгер кейинги фаолиятини MLS иштирокчиси "Чикаго Файр" клубида давом эттириши мумкин дея хабар бермоқда Goal.com.

Германиялик футболчи "Чикаго Файр" клуби бош мураббийи Велько Паунович билан учрашди. Бироз аввалроқ "Манчестер Юнайтед" футболчи билан шартномани муддатдан олдин бекор қилаётганлиги сабабли, ярим ҳимоячига 11 миллион евро тўлашга тайёр эканлигини айтганди. МЮ ва Германиялик ярим ҳимоячи ўртасида тузилган шартнома 2018 йилда ўз якунига етади.

Швайнштайгер Англияда етарлича ўйин амалиётига эга бўлмаяпти. ОАВда эса у январ ойида "МЮ"ни тарк этишлиги тинимсиз янграмоқда.

Янгиликка алоқадор:
    Фикрингизни билдириш учун рўйхатдан ўтиш ёки профилга кирган бўлишингиз керак

    Сўнгги янгиликлар