Англиянинг "Манчестер Юнайтед" клуби Каталониянинг "Барселона" клуби ярим ҳимоячиси Иван Ракитични сотиб олиш ниятида эканлигини The Sun газетаси хабар қилиб тарқатди.
Хорватия тера жамоасининг 28 ёшли ярим ҳимоячисининг "Барселона" билан тузган шартномаси 2019 йилнинг ёзида якунига етади. Бироқ, "МЮ" бош мураббийи Жозе Моуринью Ракитич шартномани узайтирмаслигига ишонч билдирмоқда.
Ўз вақтида "Барселона" клуби бош мураббийи Луис Энрике раҳбариятдан 2017 йил мобайнида барча масалаларни ҳал қилишига ва Ракитич билан яна икки йилга шартнома узайтиришига умид қилмоқда.
