Англиянинг "Манчестер Сити" клуби Италиянинг "Милан" клуби дарвозабони Жанлуиджи Доннаруммага қизиқиш билдирмоқда дея маълумот тарқатди Sky Sport Italia.
Манбанинг берган хабарига қараганда, Англия клуби дарвозабоннинг трансфер баҳоси қанча эканлигини билиш учун "Милан" клуби раҳбариятига алоқага чиққан.
Жорий мавсумда 17 ёшли дарвозабон Доннарумма А Серияда 12 та учрашувда майдонга тушиб, бешта учрашувда ўз дарвозаси даҳлсизлигини сақлаб қолди.


