Туриннинг "Ювентус" клуби мавсум якунига етганидан кейин ўз сафига Лондоннинг "Челси" клуби ҳимоячиси Бранислав Ивановични қўшиб олмоқчи дея маълумот бермоқда Tuttosport.
2017 йилнинг ёзида 32 ёшли сербиялик футболчининг "Челси" клуби билан тузган шартномаси ўз якунига етади. Шу сабабли, "Ювентус" раҳбарияти футболчини эркин агент мақомида ўз сафларига қўшиб олмоқчи.
