Португалиянинг "Бенфика" клуби ҳимоячиси Виктор Линделёф Англиянинг "Манчестер Юнайтед" клуби қизиқишлари доирасига тушиб қолди дея маълумот тарқатмоқда goal.com.
Айтилишича, "қизил иблислар" 22 ёшли шведга 30 миллион евро тўлашга тайёр. Ўз навбатида "Бенфика" клуби ҳам ҳимоячини мана шу суммага сотишга рози.
