Англия терма жамоаси футболчиси Адам Лаллана Жаҳон Чемпионати саралаш босқичи доирасида Шотландия терма жамоаси дарвозасига киритган голи ҳақида сўзлаб берди.
"Биринчи таймни бепарволик билан ўтказдик, бироқ танаффус пайтида биринчи бўлимни муҳокама қилдик. Иккинчи бўлимда терма жамоамиз яхши ўйин намойиш этди. Тўғри, 3:0 ҳисоби кўрсатган ўйинимизга мос эмас. Менинг голим? Мен бош билан кам гол ураман. Лекин, ошириб берилган пасга бошни қўйиб қўйиш керак эди, холос", - футболчининг сўзларидан иқтибос келтирмоқда BBC.
