Каталониянинг "Барселона" клуби ҳужумчиси Лионель Месси жамоа билан янги шартнома имзолаганидан сўнг, йилига 50 миллион евро олмоқчи дея хабар бермоқда Marca.
Футболчининг "Барселона" билан тузган амалдаги шартномаси 2018 йилнинг ёзида ўз якунига етади. Шу боис, "Барселона" раҳбарияти футболчига рекорд суммали шартнома таклиф қилиш ниятида юришибди. Агар музокаралар кўнгилдагидек ўтадиган бўлса, у ҳолда Месси Дунёдаги энг кўп маош оладиган футболчига айланади.
Эслатиб ўтамиз, "Барселона" яқинда ўз ҳужумчиси Неймар билан амалдаги шартномасини узайтириб, йилига 25 миллион евро миқдорида маош тўлайдиган бўлди. Шунингдек, яна бир ҳужумчи - Луис Суаресга ҳам 25 миллион евролик шартнома тайёрлашмоқда.
