Мадриднинг "Реал" клуби ярим ҳимоячиси Каземиро жароҳатидан тўла фориғ бўлиб, майдонга қайтди дея хабар бермоқда A Bola.
Маълумотда айтилишича, футболчи тўп билан машғулот ўтказишни бошлади. Карим Бензема, Пепе ва Тони Кроослар эса тикланиш жараёнини давом эттиришмоқда.
