Каталониянинг “Барселона” клуби собиқ ҳужумчиси Давид Вильянинг айтишича, унинг собиқ жамоаси ҳали анча вақт жахон футболида етакчилик қилади.
“Барселона” ҳукмронлиги тўхтайди деб ўйламайман, чунки уларда дунёнинг энг яхши футболчилари жамланган. “Барселона” – дунёнинг энг кучли клубларидан бири. Ҳар бир футболчини бу жамоада ўйнашни хоҳлаши хайратланарли эмас. Албатта, ҳамма нарса ўзгаради бир ўйинчи келади, иккинчиси кетади. Лекин, “Барселона” буюк жамоа ва ҳар доим барча совринлар учун курашишга тайёр” – дея Вильянинг сўзларидан парча келтирди Sky Sports нашри.
