Мадриднинг "Атлетико" клуби ярим ҳимоячиси Коке клуб билан шартномани узайтириш учун доим тайёр эканлигини билдирди.
"Жамоа билан менинг ўртамда 2019 йилгача мўлжалланган шартнома бор. Ҳеч қаерга шошилишга сабаб йўқ. Агар клуб қачондир шартнома узайтириш фикрини билдирса, шу заҳотиёқ буни амалга оширамиз", — Кокенинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда AS.
