Ўйин тугади. Мағлуб бўлдик ва ушбу мағлубият бизни беш кунга гуруҳнинг учинчи поғонасига тушириб қўяди
Учрашувга тўрт дақиқа қўшиб берилди. Яна тўрт дақиқа футболчиларимиз асабимизни синовдан ўтказишади
Дарвозамиз томон жарима зарбаси белгиланди. Яхшиям ноаниқ амалга оширилди
Яхши ўйнаяпмиз, агар Эрон дарвозаси жойлашган жойни топиб олсак аниқ гол урамиз. Ҳозирча Эроннинг дарвозасини излаш билан бандмиз
Ва ниҳоят майдонда 11 футболчи билан ҳаракат қилишни бошладик: Сергеев майдонни тарк этди, Бикмаев ўйинни давом эттиради
Бутун стадион жароҳат сабаб захирада ўтирган Одил Аҳмедовни майдонга чиқаришни сўрамоқда
Иккинчи бўлимга шарҳ камроқ ёзаётганимиз сабаби ўйинда шунақанги ҳолатлар бўляптики, уни шарҳлаш учун фақатгина куракда турмайдиган сўзлардан фойдаланиш керак, биз эса тилимзни тийиб туришга қарор қилдик айрим ҳолларда
Эрон таркибида ўзгариш: Сардор Азмун майдонга чиқди
Жалолиддин Машарипов Сардор Рашидов ўрнига майдонга чиқмоқда
Рақибга нисбатан қўполлик ишлатиб, ҳакамга эътироз билдиргани учун Гейнрих огоҳлантирилди
Исломга нисбатан ўйин қоидаси бузилди, жарима зарбасини Сардор тепди. Ҳимоячилар иккинчи қаватда Сергеевга умуман ўйин беришмаяпти
Ташаббус биз томонда
Денисовга нисбатан чап қанотда ўйин қоидаси бузилди, жарима зарбасини Гейнрих амалга оширди. Ҳимоячилар хавфни бартараф этди.
Иккинчи бўлимга старт берилди
Биринчи бўлим тугади. Ҳисоб 0-1 Эрон олдинда. Илтимос, кимдур танаффусда йигитларга ҳисобни эслатиб қўйсин
2 дақиқа қўшиб берилди
Биз жонландик, ўйинимизга мазмун қўшилди
Саша ўйинга фаол қўшилди, ва футболчилардан футбол ўйнашни талаб қилмоқда. БараКАЛла, Саша!
Йўқ, бўлмади. Сервер ўйнолмайди.. унинг ўрнига бугун 32 ёшни қаршилаётган Гецнрих майдонга чиқмоқда.
Жепаров жароҳат олиб майдонда ётибди, шифокорлар унга ёрдам кўрсатмоқда.Ҳаммаси жойида Сервер майдонга қайтди. Бироз оқсоқланиб югурмоқда
Сервер жарима зарбасини амалга оширди, форслар ҳимоячиси аниқ ўйнаб тўпни қайтарди
Ўнг қанотдан Эрон бурчак зарбаси тепади.
ГОЛ! Эрон ҳисобни очди. Жарима зарбаси орқали тўп жарима майдончасига ҳаволатиб узатилди ва бу ерда ҳаммадан баланд сакраган Жалол Ҳусайний бош билан Лобанлв дарвоўасини ишғол қилди
Эрон жарима зарбаси тепади. Хавфли
Хитой чемпионатида гол уришни эсидан чиқариб қўйган Сергеевнинг ҳалиям гол уришни эслай олмаётганини инобатга олмаса ўтган дақиқаларда ҳеч қандай ваўият бўлмади
Денисов ўз қанотидан ҳаволатиб тўпни Рашидовга узатди, Сардор тўпга етолмади
Бенжамин Уильямс бўлар-бўлмасга ҳуштак чалиб, мухлислардан илиқ тилакларни уч тилда: инглиз, ўзбек, рус тилларида қабул қилиб олмоқда.
Эронликлар дастлабки дақиқаларда ташаббусни қўлга олишди, бизникилар эса ўзини қўлга олиш билан банд
Эроннинг хавфли ҳужуми: ўнг қанотда тўп ҳаволатиб жарима майжончаси ичига ташлаб.берилди, яхшиям эронликлар футболчиси тўпни осомну фалакка тепиб юборди. Акс ҳолда хавфли вазият бўлиши мумкин эди
Азиз Ҳайдаров ҳимояда рақибни қўли билан ушлаб қолди ва Бенжамин жарима зарбаси белгилади. Хавли
Тўхтахўжаев ҳужумга ўтаётган форсларни хато қилишга мажбур этди ва хужумни тўхтатиб қолди
Илк ҳужум: Шомуродов тўпни эгаллаб олди, ҳужумга ўтди ва сўнгги зарбада дарвоза орқасида турган фотографларга тўпни узатди
Ўйин бошланди
Ўйинни эронликлар бошлайди, голни биз биз уришни бошлаймиз. Яхши ниятда бу ҳам
Футболчилар эсдалик учун расмга тушиб, Самвел ака билан беш карра беш йигирма бешлигини қайта такрорлаб олишганидан сўнг ўйинга старт берилади
Икки давлат мадҳиялари янграйди. Биргаликда Ватан учун, Ўзбекистон учун баралла, бор овозда куйлаймиз: " Серқуёш, ҳур ўлкам...."
Ўйин бошланиши учун ҳамма нарса тайёр. Жамоалар майдонга чиқиб келишмоқда
Гуруҳимиздаги Хитой ва Сурия терма жамоалари ўртасидаги ўйинда ҳозирча ҳисоб очилгани йўқ
"Бунёдкор" стадиони ўйин бошланишига 15 дақиқа қолганида деярли тўлиб бўлди. Ва стадионданги мухлислар аввалига исландча викингларга хос олқишлашни машқ қилишган бўлса, энди тўлқинни жонли қилиб кўришмоқда
Ҳозирча гуруҳмиздаги Жанубий Корея - Қатар ўйинида корейсларнинг қўли баланд келмоқда: 3-2
Футболчилар чигалёзди машқларини бажариб бўлишди. Кийиниш хонасида Самвел акадан сўнгги кўрсатмаларни олиб майдонга қайтишади
Агар стадионда интернет "парот" қилмаса бугунги ўйинни сайтимиз орқали матнли трансляция қиламиз.
Ўйинни ТВдан кўриб, шарҳини offside.uz сайти орқали ўқиб бориш истагида бўлганлар: Сиз яхши инсонсиз!
Чайқовчиларнинг 30 минглик чиптасини 100 мингга олмасдан, уйда телевизор қаршисида бугунги ўйинни чайқалиб- чайқалиб кўриш истагида бўлганларга ҳам салом.
Ўзбекистон - Эрон терма жамоалари ўртасидаги ўйинига "Бунёдкор" кассаларидан билет излаб, кассирларнинг "яқинлари" уйидан бориб билет олган "Бунёдкор" стадионидаги мухлисларга алоҳида салом.
Ассалому алейкум, қадрли футбол мухлислари!