Дортмунднинг "Боруссия" клуби ҳужумчиси Пьер-Эмерик Обамейянг ёзги трансфер вақтида клубни тарк этиши мумкинлигини инкор этмади, деб хабар бермоқда Sport Bild нашри.
Манбанинг хабар беришича, футболчи клуб раҳбарияти билан бу борада келишиб олган.
Аввалроқ футболчининг ўзи Мадриднинг "Реал" клубида ўйнаш истаги борлии ҳақида айтиб ўтган эди. Обамейянгнинг сўзларига кўра, у бувасига қачондир "Қироллик клуби"да ўйнашга ваъда берган. Ўз навбатида мадридликлар расмийлари ҳамҳам габонлик футболчини ўз таркибида кўришга қарши эмаслигини билдирган.
