The Telegraphнинг тарқатган хабарига қараганда, Лондоннинг "Тоттенхем" клуби ҳужумчиси, Жанубий Корея терма жамоаси аъзоси Сон Хын Мин "шпорлар"ни тарк этиши мумкин.
Гап шундаки, Жанубий Корея давлатининг ҳар бир эркак фуқароси 28 ёшигача қадар 21 ойлик ҳарбий хизматни ўташга мажбур. Ушбу ҳарбий хизматдан фақатгина Олимпиада чемпионлари ва йирик мусобақаларда ғолиб чиққан совриндорларгина озод этилиши мумкин.
