Мадриднинг "Реал" клуби ҳамда Хорватия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Лука модрич жароҳат сабаб 3-4 ҳафта мадонга чиқа олмаслиги мумкин. Бу ҳақда Marca нашри хабар тарқатмоқда.
Хорватия терма жамоаси футболчиси чап тиззасидан жароҳат олган ва у энди "Реал"нинг Испания чемпионати 7-туридан ўрин олган "Эйбар"га қарши баҳсини ҳамда Хорватиянинг ЖЧ-2018 саралаш баҳслари доирасидаги Косово ва Финляндия терма жамоалари ўртасидаги баҳсларни ўтказиб юборади.
Эслатиб ўтамиз, "Реал"нинг "Эйбар"га қарши ўйини 2 октябрь куни Тошкент вақти билан соат 19:15 да бошланади.
