Англиянинг "Лестер" клуби бош мураббийи Клаудио Раньери ЕЧЛ гуруҳ баҳсида "Порту" клубига қарши бўлиб ўтган учрашув ҳақидаги фикрларини билдириб ўтди.
- Бизга фақатгина ғалаба керак эди ва биз бунга эришдик. Ўйин жуда оғир бўлди, айниқса, сўнгги дақиқаларда. Эслатиб ўтаман, бизда ўйинга тайёргарлик кўриш борасида ҳеч қандай муаммо бўлмади. Биз ўйинни юқори савияда ўтказдик ва огоҳликни унутмадик. Биз "Лестер" руҳида ўйинни ўтказдик", — Раньерининг сўзларидан BBC иқтибос келтирмоқда.
