Натижалар

РИО 2016. МЕДАЛЛАР

# Давлат Жами
1 АҚШ 121
2 Буюк Британия 67
3 Хитой 70
4 Россия 56
5 Германия 42
6 Япония 41
7 Франция 42
8 Жанубий Корея 21
9 Италия 28
10 Австралия 29

Тўлиқ жадвал »

Қисқа хабарлар

Иқтибос

Голсиз ўйин – бўсасиз муҳаббат!

(Жозе Альтафини)

Твиттерда кузатинг

@offsayd_uz

Facebook'даги саҳифамиз

Қатар ўртоқлик ўйинида Таиландни йирик ҳисобда мағлуб этди

Қатар ўртоқлик ўйинида Таиландни йирик ҳисобда мағлуб этди

Қатар ўртоқлик ўйинида Таиландни йирик ҳисобда мағлуб этди

Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ-2018 3-саралаш босқичидаги рақиби – Қатар ўртоқлик учрашувида Таиланд терма жамоасини йирик ҳисобда мағлуб этди.

Жаҳон чемпионати саралаш баҳсларига тайёргарлик кўраётган Қатар терма жамоаси расмий ўйинлардан олдинги сўнгги ўртоқлик учрашувида ўз майдонида Таиланд терма жамоасига қарши майдонга тушди. Дохадаги Ал Саад стадионида бўлиб ўтган учрашувда Қатар рақибини йирик – 3:0 ҳисобида мағлуб этди. Терма жамоа сардори Ҳассан ал Ҳайдос учрашувда дублга эришган бўлса,  яна бир голга Родриго Табата муаллифлик қилди.

Маълумот учун, Таиланд терма жамоаси ҳам Қатар каби ЖЧ-2018 саралаш баҳсларида иштирокини давом эттираётган жамоалардан бири ҳисобланади ва мазкур ўйин ҳар иккала терма жамоа учун ҳам 1 сентябрь куни старт оладиган расмий ўйинлардан олдинги сўнгги учрашув бўлди.

Эслатиб ўтамиз, Қатар терма жамоаси ЖЧ-2018 3-босқичини 1 сентябрь куни сафарда Эрон терма жамоасига қарши ўйин билан бошлайди. Саралашнинг 2-турида эса Дохада Ўзбекистон миллий терма жамоасини қабул қилади.

Ўртоқлик учрашуви.

25 август. Доха, Қатар.

"Жассим бин Ҳамад" стадиони, ("Ал Саад").

Қатар – Таиланд 3:0

Голлар: Ҳассан Ал Ҳайдос (8 пенальти, 77), Родриго Табата (62).

Янгиликка алоқадор:
    Фикрингизни билдириш учун рўйхатдан ўтиш ёки профилга кирган бўлишингиз керак

    Сўнгги янгиликлар