Натижалар

РИО 2016. МЕДАЛЛАР

# Давлат Жами
1 АҚШ 121
2 Буюк Британия 67
3 Хитой 70
4 Россия 56
5 Германия 42
6 Япония 41
7 Франция 42
8 Жанубий Корея 21
9 Италия 28
10 Австралия 29

Тўлиқ жадвал »

Қисқа хабарлар

Иқтибос

Агар футболда пул ҳамма нарсани ҳал қилганида – БАА Жаҳон Кубогини ютган бўларди (Казимеж Горски, Польша терма жамоаси бош мураббийи)

Твиттерда кузатинг

@offsayd_uz

Facebook'даги саҳифамиз

Ўртоқлик ўйинида Ўзбекистон терма жамоаси Буркина Фасони мағлуб этди

Ўртоқлик ўйинида Ўзбекистон терма жамоаси Буркина Фасони мағлуб этди

Ўртоқлик ўйинида Ўзбекистон терма жамоаси Буркина Фасони мағлуб этди

Бир неча дақиқа аввал "Пахтакор" стадионида Ўзбекистон миллий терма жамоасининг Африка вакили Буркина Фасо терма жамоаси билан ўтказган ўртоқлик ўйини ўз ниҳоясига етди.
Ўйиннинг 41-дақиқасида Жамшид Искандеровнинг жарима зарбасидан ҳаволатиб узатган тўпини дарвозабон қўлидан чиқариб юборгач, Егор Кримец боши билан гол уришга муваффақ бўлди ва ушбу гол учрашувда ягоналигича қолди.
Ўйиннинг 72-дақиқасида терма жамоамиз аъзоси Азиз Ҳайдаровнинг қизил карточка олганини ҳам алоҳида таъкидлаб ўтилиши лозим бўлган вазиятлардан бири бўлди.
Бугун терма жамоамизнинг меҳмонда киядиган кўк либосда ўйнаганини эътиборга олсак, Буркина Фасо билан ўйин орқали йигитлар меҳмондаги ўйинга ҳам тайёргарлик кўрганини тахмин қилиш мумкин. Бундай фикр юритишимизга яна бир сабаб, кеча Олимпиада чемпионларини кутиб олиб чарчаган мухлислар, бугун "Пахтакор" стадионига ТЕРМА ЖАМОАМИЗнинг ўйинини кўришга боришган эринишган шекилли, ўйинга саноқли мухлис ташриф буюрди, холос. Лекин, ЖЧ-2018 учинчи саралаш босқичининг дастлабки турида терма жамоамизнинг Сурия билан бўлиб ўтадиган ўйинида мухлислар "Бунёдкор" стадионини тўлдириб ўтиришларига ишонамиз.

Халқаро ўртоқлик учрашуви
ЎЗБЕКИСТОН - БУРКИНА-ФАСО - 1:0 (1:0)

Гол: Егор Кримец (41)
Огоҳлантиришлар: Даврон Ҳошимов (11), Зоҳид Абдуллаев (67), Марат Бикмаев (90+2) — Амаду Туре (8), Абдулкарим Багуиан (83)
Четлатиш: Азиз Ҳайдаров (72)

Ўзбекистон: 21.Александр Лобанов, 2.Егор Кримец, 5.Анзур Исмоилов (Отабек Шукуров 67), 6.Жасур Ҳасанов (Зоҳид Абдуллаев 46), 7.Азиз Ҳайдаров, 10.Жамшид Искандеров (Саламат Қуттибоев 75), 11.Игорь Сергеев (Марат Бикмаев 70), 13.Даврон Ҳошимов (Азим Аҳмедов 46), 16.Станислав Андреев, 14.Жавоҳир Соҳибов, 23.Элдор Шомуродов (Достонбек Хамдамов 76).

Буркина Фасо: 1.Айне Зонго, 4.Эрнан Кайенде (Арманд Оуэдраго 66), 6.Исмоил Загбе, 5.Эдмонд Тапсоба, 2.Ёқуб Кулибали, 8.Юсуф Барро, 14.Амаду Туре (Саканде Сулаймоний 65), 10.Сибири Сану (Исмоил Ҳамед Савадого 88), 7.Абдулкарим Багуиан, 11.Иброҳим Гуигма (Раззоқ Бенин 64), 12.Исмоил Лингани (Ҳассими Барри 50)

Бош ҳакам: Шерзод Қосимов (Ўзбекистон)

Янгиликка алоқадор:
Фикрингизни билдириш учун рўйхатдан ўтиш ёки профилга кирган бўлишингиз керак

Сўнгги янгиликлар