Ўзбекистон миллий терма жамоаси ярим ҳимоячиси Санжар Турсунов Украинанинг “Ворскла” клуби билан яна шартнома имзолади.
Турсунов аввалги мавсумни Қатарнинг “Умм-Салаль” клубида ўтказиб, 11 ўйинда майдонга тушган футболчи, ўзининг собиқ клубига қайтди ва янги мавсумни полтаваликлар таркибида ўтказади.
29 ёшли ўзбекистонлик футболчи “Ворскла” таркибида 2014 – 2015 йилги мавсумда ҳам фаолият олиб борган ва 52 ўйинда майдонга тушиб, 8 голга муаллифлик қилган.
Маълумот учун, Санжар Турсунов Ўзбекистон миллий терма жамоаси таркибида 49 ўйинда майдонга тушиб, 5 голга муаллифлик қилган.
