Осиё Чемпонлар лигасида ўз юришини давом эттираётган ҳамюртимиз Сардор Рашидов жамоаси "Ал Жаиш" клуби ўз уйида чорак финалда БААнинг "Ан Наср" клубига 0-3 ҳисобида имкониятни бой берди ва жавоб учрашуви олдидан ярим финал йўлланмаси учун курашда имкониятларини пасайтириб юборди.
Учрашувнинг 45 дақиқасида Питройпа узатмасидан сўнг Вандерлей томонидан ҳисоб очилган бўлса, 54-дақиқада Питройпанинг ўзи ҳисобни 0-2 кўринишига келтирди. 85-дақиқада Вандерлей яна бир бор гол киритиб учрашувда дубль қайд этишга муваффақ бўлди.
Учрашувда терма жамоамиз аъзоси Сардор Рашидов 90 дақиқа ҳаракат қилди. Жамоага янги келиб қўшилган Сейдк Кейта эса 45 дақиқа ўйнади.
