ЖЧ-2018 учинчи саралаш босқичи "Б" гуруҳидан ўрин олган Япония - БАА терма жамоалари ўртасидаги баҳс ўз ниҳоясига етди ва унда БАА терма жамоаси 1-2 ҳисобида ғалаба қозониб қимматли уч очкони ўз ҳисобига ёзиб қўйди.
Учрашувнинг 11-дақиқасида Хонда ҳисобни очган бўлса, Аҳмад Халил аввалига 20-дақиқада жарима зарбасидан ҳисобни тенглаштирган бўлса, 54-дақиқада пенальтидан гол киритиб ҳисобни 1-2 кўринишга келтирди. Шундан сўнг учрашувда гол киритилмади ва БАА дастлабки турда ғалаба қозонди.

