Каталониянинг "Барселона" клуби ярим ҳимоячиси Иван Ракитич Ла Лиганинг 13- турида "Атлетико"га қарши ўйинни ўтказиб юборади.
Таъкидлаш керакки, 30 ёшли хорватиялик футболчи кеча “Бетис”га (3:4) қарши бўлиб ўтган ўйинда ҳакам томонидан қизил карточка кўрсатилиб майдондан четлатилди ва шу сабабли битта ўйинга дисквалификация қилинади.
Эслатиб ўтамиз, "Атлетико" - "Барселона" учрашуви 24 ноябрь куни бўлиб ўтади.
Маълумот учун, Ракитич жорий мавсум “Барселона” сафида жами 17та ўйинда иштирок этди ва ўз ҳисобига 3та гол ҳамда 3та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.


