"Манчестер Юнайтед" раҳбарияти давралар оралиғида жамоа таркибини янада кучайтириш учун маблағ ажратади.
The Guardian нашри тарқатган хабарга қараганда бунинг учун жамоа бош мураббийи Жозе Моуриньога нақд 115 млн евро маблағ берилади. Ўз навбатида португалиялик мутахассис ушбу маблағларга марказий ҳимоячи ва ҳужум чизиғини кучайтира оладиган маҳоратли футболчи сотиб олишни режалаштирмоқда.
Эслатиб ўтамиз, МЮ раҳбарияти ёзда Моуриньонинг ҳимоч марказига тажрибали футболчи сотиб олиш борасидаги таклифини рад этган эди.


