Каталониянинг “Барселона” клуби дарвозабони Марк-Андре тер Штеген собиқ жамоадоши Неймарнинг яна “Камп Ноу”га қайтиши мумкинлиги борасидаги миш-мишларга ўз муносабатини билдириб ўтди.
“Мен Неймар билан нималар содир бўлишини билмайман. Лекин, бир нарсани аниқ айтишим мумкинки, у билан муносабатларимиз жуда яхши. Жамоамизда кучли футболчиларнинг бўлгани яхши, аммо мен бу борадаги муҳокамада иштирок этмоқчи эмасман.
Агар у қайтса хурсанд бўламанми? Жавобим жудаям оддий, чунки бутун жамоадагилар таркибда кучли футболчи бўлишини ва уларнинг ёрдами билан совринлар қўлга киритишни хоҳлашади. Жамоамиздаги барча футболчилар фақат бир мақсад сари интилишади”, - дейди германиялик посбон.
Эслатиб ўтамиз, Неймар ПСЖ сафига 2017 йил "Барселона"дан кўчиб ўтган эди.




Барселона
Реал Мадрид
Эспаньол
Хетафе
Алавес
Жирона
Леванте
Сельта
Атлетик Бильбао
Атлетико Мадрид
Реал Сосьедад
Вильярреал
Вальядолид
Эйбар
Реал Бетис
Севилья
Валенсия
Уэска
Райо Вальекано
Леганес

