Натижалар

МУСОБАҚАЛАР

Фотолавҳалар

Иқтибос

Футболчи касбининг энг ёмон қисми? Интервью!

(Лео Месси)

Твиттерда кузатинг

@offsayd_uz

Facebook'даги саҳифамиз

Роналду тўпурарлар пойгасида Суаресдан ўтиб кетди ва Мессига яқинлашди

Мадриднинг “Реал” клуби ҳужумчиси Криштиану Роналду “Жирона”га қарши учрашувда (6:3) покер муаллифига айланди.

Португалиялик 33 ёшли ҳужумчи жорий мавсум Ла-Лигадаги 22-голини урди ва “Барселона” ҳужумчиси Луис Суарес (21 гол) ни ортда қолдириб тўпурарлар пойгасида, 2-ўринга кўтарилди. Роналду фақат Лионель Месси (25) дан учта гол фарқи билан ортда қолмоқда.

Роналду Ла-Лиганинг биринчи қисмида атиги 4 та гол урди, 2018 йил эса голлари сонини 18 тага етказди.

Суарес 2017 йил 10 та гол, 2018 йилда 11та гол урган. Месси эса ўтган йил 15 та жорий мавсум 10 та гол уришга муваффақ бўлди.

Месси мана 10 мавсумдирки Испания чемпионатида 20тадан кам гол урмаяпти. Роналдуда эса бу кўрсаткич 9 мартани ташкил этади.

Роналду жорий мавсум гол+пас тизимида 44 (36+8) очко билан “Реал” футболчилари орасида етакчиликни қўлга олган. Кучли учликдан Лукас Васкес (8+11) ва Карим Бензема (8+9) лар ҳам ўрин эгаллашган.

1521433417
Янгиликка алоқадор:
    Фикрингизни билдириш учун рўйхатдан ўтиш ёки профилга кирган бўлишингиз керак

    Сўнгги янгиликлар