Кеча "Пахтакор" мавсумлар оралиғидаги йиғин орасида Саудия Арабистонининг "Ал Иттифоқ" клубига қарши майдонга тушди.
Учрашувнинг биринчи бўлимида ҳисоб очилмади. Танаффусдан сўнг саудияликлар уч тўп киритишди. Шу тариқа "Пахтакор" мазкур ўйинда йирик ҳисобда мағлуб бўлди.
30 июль куни "Пахтакор" навбатдаги учрашувни Туркия 2-лигаси қатнашчиси "Истанбулспор"га қарши ўтказади.
"Пахтакор" - "Ал Иттифоқ" - 0:3
"Пахтакор": Лобанов, Козак, Симич, Аъзамов, Ҳошимов, Аҳмедов, Безерра, Нуруллаев, Иброҳимов, Канюк, Сергеев.
Захирадан тушганлар: Искандеров, Каримов, Ўринбоев, Исматуллаев, Тожиев.
Манба: pakhtakor.uz


