"Пахтакор" Туркиядаги йиғин давомида иккинчи назорат ўйинини ўтказади.
Саудия Арабистони юқори лигаси иштирокчиси Даммамнинг "Ал Иттифоқ" клуби "Пахтакор"га рақиб бўлади. Учрашув Тошкент вақти билан 18:30да Измитдаги "Грин Парк" меҳмонхонаси майдонида бошланиши кўзда тутилган.
Эслатиб ўтамиз, "Пахтакор"нинг Туркиядаги дастлабки ўйини "Сабаил" га қарши бўлган ва "шерлар" 4:1 ҳисобида ғалаба қозонишган.
Манба: pakhtakor.uz