"Барселона" клуби ҳимоячиси Пикега клуб раҳбарияти дам беришга қарор қилди. Бу ҳақда бош мураббий Луис Энрике Ла Лиганинг 29-турдан ўрин олган "Гранада"га қарши баҳсдан олдин айтиб ўтди ва бу қарорга изоҳ берди.
"Пике ФИФА кунларида Испания терма жамоаси сафида тўлиқ ўйин ўтказди. Шу сабабли биз унга олдимизда турган тиғиз вақтдан олдин дам беришга қарор қилдик. Пикенинг ҳордиқ чиқариши бизга кейинги ўйинларда асқотади" дейди мураббий.
Эслатиб ўтамиз, "Барселона"нинг "Гранада"га қарши баҳси 2 апрель куни Тошкент вақти билан соат 23:45да бошланади.


