"Лестер Сити" президенти Вичай Шриваддханапрабха собиқ бош мураббий Клаудио Раньерининг истеъфоси ҳақида фикр билдирди.
"Бу жуда оғриқли қарор бўлди, аммо биз клуб манфаати йўлида ўз ҳиссиётларимизга қарши боришимиз керак эди. Бу қарорни клуб раҳбарияти қабул қилди ва футболчиларнинг мутлақо алоқаси йўқ.
"Лестер" футболчилари мураббийга содиқ эдилар ва уларни истеъфони талаб қилишда айблаш адолатсизлик. Олдинда ҳали мавсумнинг тўртдан бири кутиб турибди ва вазиятни ўнглаш лозим. Энг муҳими - "Лестер" Премьер лигада қолишига эришиш. Ҳамма бирлашиб, Раньери билан бирга эришган ютуғимизни ҳимоя қилишимиз лозим", - дейди Шриваддханапрабха.


