Натижалар

Режалаштирилган ўйинлар йўқ

МУСОБАҚАЛАР

Фотолавҳалар

Иқтибос

Агар футболда пул ҳамма нарсани ҳал қилганида – БАА Жаҳон Кубогини ютган бўларди (Казимеж Горски, Польша терма жамоаси бош мураббийи)

Твиттерда кузатинг

@offsayd_uz

Facebook'даги саҳифамиз

Равшан Эрматов бошқарган ўйинда

Равшан Эрматов бошқарган ўйинда "Ал-Иттиҳод" дуранг ўйнади (видео)

Равшан Эрматов бошқарган ўйинда "Ал-Иттиҳод" дуранг ўйнади (видео)

Бундан бироз олдин Саудия Арабистони Про-лигаси 19-туридан ўрин олган "Ал-Иттиҳод" ҳамда "Ал-Тавун" жамоалари ўртасидаги ўйин ўз ниҳоясига етди.

Эътиборлиси, Жидда шаҳридаги "Қирол Абдулла Спорт сити" стадионида кечган учрашувни Равшан Эрматов бошлиқ ўзбекистонлик ҳакамлар бригадаси бошқариб борди.

Қизиқарли ва қарама-қарши курашларга бой тарзда кечган беллашувда ҳисоб очилмади ва томонлар 1 очкодан бўлишиб олишди. Эрматов 8 футболчини огоҳлантирганини қўшимча қилиш жоиз.

Маълумот учун, "Ал-Иттиҳод" Тошкентнинг "Локомотив" жамоасининг ОЧЛ гуруҳ босқичидаги рақибларидан биридир. "Темирйўлчилар" 9 апрель санасида Жиддада меҳмон бўлишса, 22 апрель санасида эса Тошкентда "Ал-Иттиҳод"ни қабул қилади.

Бугунги натижадан сўнг Славен Билич бошқарувидаги "Ал-Иттиҳод" ҳисобидаги очколар сони 14 тага етди ва жамоа лигадаги 16 клуб орасида турнир жадвалида 15-поғонада бормоқда.

Саудия Арабистони Про-лигаси. 19-тур

"Ал-Иттиҳод" - "Ал-Тавун" 0:0

Ҳакамлар: Равшан Эрматов, Жаҳонгир Саидов, Абдуҳамидулло Расулов (барчаси Ўзбекистондан).

Янгиликка алоқадор:
    Фикрингизни билдириш учун рўйхатдан ўтиш ёки профилга кирган бўлишингиз керак

    Сўнгги янгиликлар