Бугун Осиё Чемпионлар Лигаси иккинчи саралаш босқичи АГМК ҳамда "Истиқлол" жамоалари ўйини олдидан матбуот анжумани ўтказилади. Матбуот анжумани Тошкент шаҳридаги “Lotte” меҳмонхонасининг “Регистон” залида ташкиллаштирилади. Матбуот анжуманига 11:30да “Истиқлол” бош мураббийи Ҳаким Фузайлов ва жамоа сардори Фатҳулло Фатҳуллоев иштирок этса, соат 12:00дан бошлаб АГМК устози Миржалол Қосимов ва жамоанинг етакчи футболчиси Жасур Ҳасанов журналистлар саволларига жавоб қайтаради.
Бугунги ўйинолди машғулотлар Тошкент шаҳридаги “ЖАР” стадионида бўлиб ўтади. 11:00да АГМК машғулотларини бошласа, соат 16:00да “Истиқлол” расмий машғулотни ўтказади. Машғулотнинг дастлабки 15 дақиқаси ОАВ вакиллари учун очиқ.


