Натижалар

Режалаштирилган ўйинлар йўқ

МУСОБАҚАЛАР

Фотолавҳалар

Иқтибос

Динни, хотинни, машинани ва бошқа буюмларни алмаштириш мумкин, бироқ, севимли жамоани алмаштириб бўлмайди

(Эрик Кантона)

Твиттерда кузатинг

@offsayd_uz

Facebook'даги саҳифамиз

Неймар кетидан Кавани ҳам сафдан чиқди

Неймар кетидан Кавани ҳам сафдан чиқди

Неймар кетидан Кавани ҳам сафдан чиқди

ПСЖ ҳужумчиси Эдинсон Кавани Франция чемпионати 24-туридан ўрин олган "Бордо"га қарши (1:0) баҳсда жароҳат олди.

Биринчи бўлим сўнггида уругвайлик футболчи майдонни тарк этди ва иккинчи бўлимда қайтмади. Унинг ўрнига Килиан Мбаппе майдонга тушди.

Canal+ тарқатган хабарга кўра, Кавани сон қисмини жароҳатлаб олган. Жароҳатнинг қай даражада жиддийлиги кейинроқ маълум бўлади.

Эслатиб ўтамиз, айни вақтда парижликлар лазаретида Неймар ҳам бор ва ҳозирда даволаниш билан банд.

Маълумот учун, ПСЖ 12 февраль куни "Манчестер Юнайтед" билан куч синашади.

Янгиликка алоқадор:
    Фикрингизни билдириш учун рўйхатдан ўтиш ёки профилга кирган бўлишингиз керак

    Сўнгги янгиликлар