Натижалар

Режалаштирилган ўйинлар йўқ

МУСОБАҚАЛАР

Фотолавҳалар

Иқтибос

Сиз қачонки тўпни назорат қилаётган бўлсангиз, билингки, сиз ўйинни назорат қиляпсиз (Пеле)

Твиттерда кузатинг

@offsayd_uz

Facebook'даги саҳифамиз

Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Испанияда қайси жамоалар билан ўйнайди?

Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Испанияда қайси жамоалар билан ўйнайди?

Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Испанияда қайси жамоалар билан ўйнайди?

Ўзбекистон олимпия терма жамоаси шу йилнинг март ойида Токио-2020 олимпиадасига йўлланма берувчи Осиё чемпионати саралашида қатнашишидан хабарингиз бор.

Мана шу мусобақага тайёргарлик кўриш мақсадида Любинко Друлович бошчилигидаги Ўзбекистон олимпия терма жамоаси шу йилнинг 14-25 февраль кунлари Испаниянинг Сан-Педро-дель-Пинатар шаҳрида йиғин ўтказиши ҳақида хабар бериб ўтгандик.

Йиғин давомида терма жамоамиз 3та назорат учрашувида майдонга тушади. Бу ҳақда ЎФА расмий сайти хабар бероқда.

Жумладан, 16 февраль куни Любинко Друлович шогирдлари Австриянинг "ВСГ Ваттенс" клубига қарши майдонга тушишади. 19 февралда эса "Реал Мурсия А" жамоаси билан куч синашишади. 21 февралда эса "Локомотив Тбилиси" жамоасига қарши назорат учрашуви ўтказиш режалаштирилган.

16 февраль 
Ўзбекистон ОТЖ - "ВСГ Ваттенс"

19 февраль
Ўзбекистон ОТЖ - "Реал Мурсия А" 

21 февраль
Ўзбекистон ОТЖ - "Локомотив" Тбилиси

Янгиликка алоқадор:
    Фикрингизни билдириш учун рўйхатдан ўтиш ёки профилга кирган бўлишингиз керак

    Сўнгги янгиликлар