Олий лиганинг 26-тури доирасида бўлиб ўтган "Пахтакор" ва "Бунёдкор" жамоалари ўртасидаги учрашув тақдирини ҳакамларнинг қўпол хатоси ҳал қилди.
Ўйинни бошқарган ҳакам ёрдамчиларидан бири Дониёр Сайлавов мезбонлар сардори Камолиддин Тожиевнинг офсайдда қолганини қайд этмади ва футболчи "Бунёдкор" дарвозасини ишғол қилди.
Ҳакамлар назоратчиси Фарҳод Абдуллаев ушбу лайнсменга «2» баҳо — 4.0 балл қўйди. ФИФА рефериси Азиз Асимов эса 7,8 баллга муносиб кўрилди.
Дарвоқе, бугун ЎФФ ҳакамлар бошқармаси бошлиғи лавозимидан истеъфога чиқарилган Ноил Лутфуллин ПФЛ вакили сифатида ўйинда комиссарлик қилди.
Манба: offside.uz


