Колумбиялик ҳимочи Жавинсон Санчес лондоннинг "Тоттенҳэм" футболчиси бўлди. Бу ҳақда "шпорлар" расмий сайти хабар бермоқда.
Санчеснинг лондонликлар билан мехнат шартномаси 2023-йил ёзигача тузилди. Ўтган мавсумни лотинамерикалик футболчи "Аякс"да ўтказган эди.
Тасдиқланмаган хабарларга кўра Давинсоннинг трансфери "шпорлар" учун 42 миллион фунт стерлингга тушган. Шунга кўра, бу "Тотенҳэм" учун рекорд трансфер бўлди.


