"Сампдория" "Гремио" ҳужумчиси Луанни кўлга киритиш борасида харакатларни бошлади.
Италияликлар клуби бразилиялик футболчи билан келишиб олди, аммо Луан йил сўнггигача "Гремио"да қолиши керак бўлади ва шундан сўнггина Генуя клубига ўтиши мумкин.
Келишувга кўра, "Сампдория" Луан учун 18 миллион евро тўлайди.


