"Пахтакор" футбол клуби ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Тошкент шаҳар Кенгаши ҳамкорлигида "Пахтакор-79" жамоасини хотирлаш акцияси ўтказилмоқда.
#paxtakor1979 хештеги остида 1979 йил авиаҳалокат натижасида ҳаётдан кўз юмган жамоа аъзоларини ёдга олиш мақсадида ташкил қилинган акция 10 ва 11 август кунлари пойтахтимизнинг турли жойларида ўтказилмоқда. Унда "Пахтакор-79" жамоаси аъзолари ёдга олинган ёзувлар ёрдамида собиқ жамоа эсга олинмоқда.