"Манчестер Юнайтед"нинг америкалик рахбарлари клуб акцияларининг бир қисмини сотишга қарор қилишди.
Глейзерлар оиласи "МЮ"нинг икки фоиз акциясини Нью-Йорк фонд биржасида сотишди ва 56,04 миллион евро ишлаб олишди.
Бир дона акция 13,19 фунтни ташкил этади. Бу пуллар тўғридан-тўғри Глейзерлар оиласига бориб тушади, клуб ихтиёрига эмас.
Эслатиб ўтамиз, 2005-йилда Глейзерлар "МЮ"ни 790 миллион фунтга сотиб олишган эди.


