«Барселона» президенти Хосеп Бартомеу клубнинг режалари ҳақида гапириб берди. Бартомеу «кўк анор-рангликлар» 222 миллион еврони қандай сарфламоқчи эканликларини айтиб ўди.
У Неймар сотувидан келган барча суммага янги футболчи сотиб олишни режалаштирилмаётганини такидлади.
«Биз рахбариятдан 222 миллионни маълум мақсадлар билан оламиз. Биз бу пулларга футболчи сотиб оламиз, аммо барчасини трансферлар учун сарфламаймиз.
Мен жамоага ким келишини аниқ айта олмайман. Аммо Роберто Фернандесга бу ишда ишонамиз.
Янги келадиган футболчилар жамоа ғалабаларига ҳисса қўшиши керак бўлади. Самедо бизнинг биринчи харидимиз, аммо сўнггиси эмас,» – дейди Бартомеу.


