«Сток Сити» ярим ҳимоячиси Жанелли Имбула яқин вақтлар ичида «Монако» таркибига қўшилади.
24 ёшли хавбек монегаслар билан шахсий шартнома борасидда келишувга эришди, энди у клублар келишиб олишини кутади.
2016-йил февралида «Сток» Имбула учун «Порту»га 20 миллион евро тўлаган эди. Бу «гончарлар» учун трансфер рекорди сифатида қайд этилган.
Энди инглиз клуби футболчининг трансферидан 15 дан 20 миллион еврогача бўлган суммани олиш ниятида.


