«ПСЖ» президенти Носир Аль-Хелайфи Неймар трансфери «Барселона» томонидагиларининг ёрдами билан амалга ошганини такидлаб ўтди.
«Ла Лига рад жавобини берганда, менга «Барселона»дан қўнғироқ қилишди ва менга бачасини биргаликда хал этишимизни айтишди. Мен эса тайёр эканлигимни етказдим.
«Барселона» ва унинг барча рахбариятига буни қилишимизга ёрдам берганликлари учун ташаккур изҳор этаман. «Барселона» - дунёнинг энг яхши клубларидан бири.
Музокаралар осон кечмади. Жамоа қилган ишлари учун ташаккур айтмоқчиман. Бизнинг мақсадимиз - Неймар билан шартнома имзолаш эди ва биз буни бажардик,» - дейди Аль-Халейфи.


