ПСЖ ҳужумчиси Неймар "Барселона"даги собиқ жамоадошлари Лионель Месси ва Луис Суаресга омад тилаб қолди.
"Акаларим, мен сизларга энг яхшиликларни тилайман. Ўтган уч йил учун ташаккур деб қоламан.
"Барселона" билан шартнома имзолашимнинг асосий сабаби Лионель Месси бўлган, чунки кумирим билан тўп суриш орзуйим бўлган.
Луис Суаресдан бир қанча нарсалар ўргандим. Сенга ҳам энг яхшиларини тилайман. Сени яхши кўраман.
Мен сизларнинг мухлисингизман ва доимо сизлардан ўрнак оламан. Шунингдек, барча қолган дўстларимга ҳам ташаккур изҳор этаман.
Йигитлар, мен бу ерга сизлардан ўргангани келганман ва бугун сизлар билан яқин бўлганимдан фахрланаман," - дея ёзиб қолдирган Неймар Инстаграм саҳифасида.
Манба: sports.ru


