Кеча бўлиб ўтган "Қўқон-1912" – "Насаф" жамоалари ўртасидаги Ўзбекистон Кубоги-2017 чорак финали жавоб учрашувидан кейин қаршиликлар Тошкентга келди.
"Локомотив жамоаси билан бўладиган кубок ярим финалининг жавоб учрашувига тайёргарликлар Тошкент шаҳрида олиб борилади. Тайёргарлик машғулотлари бугундан бошланади.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Кубоги-2017 ярим финалининг дастлабки учрашувини "Насаф" Тошкентда "Локомотив" жамоасига қарши ўтказади. Учрашув 2 август чоршанба куни бўлиб ўтади.
Манба: voha.uz


