"Ювентус" "Лацио" форварди Бальде Кейтани қўлга киритиш учун харакат қилиб кўрмоқчи.
Кейтанинг римликлар билан шартномаси 2018-йилгача амал қилади. Олдинроқ, футболчи клубини тарк этиш ниятида эканлигини хабар қилган эди.
Ўз навбатида "Лацио" футболчини шунчақи қўйиб юборишни режа қилмаяпти. Римликлар футболчи ортидан яхшигина даромад қилмоқчи.
Sky Sport Italia хабарига кўра, "Ювентус" Кейта учун 20 миллион евро таклиф қилмоқчи. Римликлар эса бонусларни ҳисоб қилмаганда 25 миллион евро ишлаб олишмоқчи.
Манба: footballhd.ru