Олий лигамизнинг иккинчи даврага жиддий тайёргарлик кўраётган "Машъал" ҳафта бошида, Ғузорнинг "Шўртан" ёшлари жамоаси билан белашиб йирик 3:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
Иккинчи даврага жиддийроқ тайёргарлик олиб бориш учун "Газчилар" яна бир нечта баҳсни ўтказишни режалаштиришган. Эртага муборакликлар Тошкентда Тожикистон чемпиони «Истиқлол» клубига қарши майдонга тушади. "Истиқлол" билан бўладиган баҳс ТТЙМИ стадионида соат 19:00да бошланади.
Шундан сўнг икки кун ўтиб яъни 29 Июль санасида "Андижон"га қарши учинчи баҳсни ўтказишади. Мазкур баҳсларнинг тўлиқ тафсилотларини "Машъал"нинг ижтимоий тармоқлардаги каналлари орқали кузатиб боришингиз мумкин бўлади.
Манба: fcmashal.uz


