Бунёдкор янги футболчиларидан Шохрух Гадоев ҳам янги клуб таркибидаги ўз интервюсини бериб ўтди. Унда футболчи "Бухоро" мураббийларига алоҳида миннатдорчилик билдириб ўтди.
"Қалдирғочлар" мухлисларига яхши таниш бўлган ярим ҳимоячи мавсумнинг биринчи ярмини "Бухоро" да ўтказиб "Бунёдкор"га қайтиб келди.
" "Бунёдкор"дан таклиф тушганидан сўнг, уни Бухородаги мураббийлар билан бамаслахат муҳокама қилдик ва биргаликда қарор қилдик. Очиғи "Бунёдкор"нинг таклифини кутмаган эди.
Қароримни бухоролик мухислар тўғри қабул қилишади деган умиддаман. Бухородаги мураббийларга ўз миннатдорчилигимни билдирмоқчиман. Улуғбек Бақоев ва Бахтиёр Ашурматовга "қалдирғочлар" таклифига рад жавобини бермасдан розилик бергани учун алоҳида ташаккур билдирмоқчиман," - дейди футболчи.
Манба: offsayd.uz


