Mirror нашри хабарига кўра, "Манчестер Юнайтед"нинг асосий мақсади марказий зонани кучайтириш бўлади. Манбанинг такидлашича, яқин вақтлар ичида "Қизил иблислар" "Тоттенҳем"га Эрик Дайер трансфери учун расмий таклиф юборади. Хабарда "Юнайтед" футболчи учун 60 миллион фунт тўлашга тайёрлиги айтилган.
Олдинроқ ОАВ томонидан клуб "Челси" футболчиси Неманья Матичга қизиқаётганлиги хақида ёзган эди.


