Кечадан «Навбаҳор» жамоаси иккинчи давра тараддудини бошлади. Режага кўра дастлабки йиғин Дукентда эмас, Наманганда ўтадиган бўлди.
Кечаги машғулотларда Аббос Махситалиев ва Дониёр Усмоновлардан ташқари яна икки нафар янги ўйинчи иштирок этди. Жорий йилги мавсум биринчи даврасини “Олмалиқ” жамоасида ўтказган Мурод Ражабов (07.07.1995) ва биринчи лига жамоаси “Локомотив БФК” аъзоси Сардор Расулов (05.09.89)лар шулар жумласидандир.
Ҳар икки футболчи жамоамизда кўрикдан ўтишади. Агарда машғулотлар давомида улар ўзларини кўрсата олишса “Навбаҳор” аъзосига айланишлари мумкин.
Манба: lochinlar.uz


